Ички ишлар вазири Бухорода ИИБнинг қатор мансабдорларини ишдан олди
ИИВ раҳбари Азиз Тошпўлатов ўтказган йиғилишда Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Бухоро шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг икки ўринбосари ҳамда Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди. Яна қатор мулозимларга интизомий жазолар қўлланди.
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Элёрбек Каримов Андижон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.
Шавкат Мирзиёев Рим папаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади
Ўзбекистон президенти Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади. Давлат раҳбари папанинг Ўзбекистон-Ватикан алоқалари, шунингдек, дин ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлашдаги ишларини эътироф этди.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келади
Италия бош вазири Жоржа Мелони 25−26 апрель кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Шундан сўнг у Қозоғистонга ҳам бориб, «Марказий Осиё — Италия» биринчи саммитида қатнашади.
Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистоннинг Латвия, Литва ва Финляндиядаги элчиси Тимур Раҳмонов энди мамлакатнинг Эстониядаги элчиси этиб тайинланди. Раҳмонов 16 апрель куни ушбу давлат президенти Алар Карисга ишонч ёрлиқларини топширди.
Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди
Аброр Аҳмадалиев Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳокими бўлди. У бунгача вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи бўлган.
«Иқтисодиётни қўллаш ва ташмачиликка қарши кураш». Божхона қўмитаси божсиз олиб кириш нормалари пасайтирилганини асослади
Божхона қўмитаси Ўзбекистонда товарларни божсиз олиб кириш нормалари шу пайтгача юқори бўлгани, энди у халқаро стандартларга яқин бўлишини маълум қилди. Қўмита амалдаги тартибни суиистеъмол қилиш ҳолатларини кўрсатиб, ўзгартиришлар фуқаролар турмушини яхшилашга хизмат қилишига ишонтирди.
Ўзбекистонда 21−27 апрель кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Dunyouzbeklari.Com» шарҳи
Душанба куни айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши ҳисобга олинмаса, ҳафтанинг бошқа кунлари қуруқ ўтиши кутиляпти. Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида кундан кунга юқорига кўтарилиб бориш тамойилига эга. Хусусан, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +36 даражага кўтарилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолибларини унвон ва медаллар билан тақдирлади
Ўзбекистон президенти Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийси ва футболчиларини унвон ва медаллар билан тақдирлади. Шунингдек, ўйинни Sport телеканалида шарҳлаганлар «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
Навоий вилоятида 4 балли зилзила юз берди
Навоий вилоятида эпимаркази Нурота туманига тўғри келган ер силкиниши юз берди. ФВВ маълумотларига кўра, туман аҳолиси 4 балли зилзилани ҳис қилди.
Ўзбекистон Товар-хомашё биржасига янги раис тайинланди
Асадулла Қаюмов Ўзбекистон Товар-хомашё биржасининг бошқарув раиси бўлди. У бунга қадар Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари эди. Биржанинг аввалги раиси яқинда ташкил этилган Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директорлигига ўтди.
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради
Дам олиш кунларидаги салқин ҳаводан сўнг ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб боради. Фақат душанба ва сешанба кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво +25…+30 даража, баъзи жойларда +31…+33 даражагача исийди.
Тошкентда одамларга пичоқ билан таҳдид қилган эркак 10 суткага қамалди
Шайхонтоҳур туманида 67 ёшли маст эркак автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларга ошхона пичоғи билан таҳдид қилди. Тармоқларда тарқалган видеоларда у лифтдаги ёлғиз болани қўрқитиб, уни калтаклагани кўринади. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди эркакка 10 сутка қамоқ тайинлади.
Ўзбекистон Хитой билан иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқаради
Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда ҳароратни мўтадиллаштирувчи «ақлли» плёнка ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Фанлар академиясига кўра, нано-заррачаларга эга бундай плёнкали иссиқхоналарда энергия ва сув сарфи камайиб, ўсимликлар 2 бараваргача тез ўсади.
Тошкентдаги боғларда гиёҳвандликка қарши кинология пунктлари очилади
Октябрь ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Ботаника боғи ва 11 та истироҳат боғида синов тариқасида кинология пунктлари очилади. Бундан мақсад гиёҳвандлик ва кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг айланмасини олдини олишдан иборат.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталаш мумкин бўлади
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига табиий ва техноген офатлар, ёнғинлар, ўсимликлар касалликлари, ёввойи ҳайвонлар ёки учинчи шахслар томонидан етказиладиган зарар каби рисклардан суғурталаш имконини берувчи қонун кучга кирмоқда.
Президентга мактаб таълими сифатини яхшилаш чоралари ҳақида маълумот берилди
Тошкент давлат педагогика университетини Миллий педагогика университетига айлантириш режалаштирилмоқда. Бу йил PISA мактаб ўқувчиларини баҳолаш халқаро дастурида 9000 нафар ўқувчи иштирок этади. Болалар учун фойдали таълим контенти яратадиган муаллифларни қўллаб-қувватлаш буюрилди.
Антикоррупцион назорат самарадорлигини ошириш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади
Президент коррупцияга қарши курашиш тизимини кучайтириш мақсадида бешта соҳада ҳуқуқий эксперимент ўтказишни назарда тутувчи фармонни имзолади. Унга кўра, айрим вазирлик ва компанияларда ички назоратни Антикоррупция агентлиги ходимлари олиб боради.
Тошкентда «Керамистон» кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади
«Керамистон» биринчи кулолчилик кўргазма-ярмаркасида Тошкент, Самарқанд, Риштон, шунингдек, Москва ва Санкт-Петербургдан усталар иштирок этади. У 26−27 апрелда Artikul32 галереясида ўтади. Тадбирдан мақсад кулолчилик буюмлари, уларни безаш усуллари ва материал имкониятлари билан таништиришдир.
«Ўзларидан бошқаси тақдирни ўзгартира олмаслигини айтдим». Исломбек Исмоилов — танаффусда шогирдларига нима дегани ҳақида
Ўзбекистон U-17 жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов танаффусда шогирдларига нима деганини айтиб берди. «Улардан ғалабани хоҳлайсизларми, деб сўрадим. Агар шундай бўлса, ўзлари учун курашишлари кераклиги, чунки уларнинг тақдирини ўзларидан бошқа ҳеч ким ўзгартиролмаслигини айтдим», деди Исмоилов.
Шавкат Мирзиёев Осиё кубогини қўлга киритган ўсмирлар терма жамоасига табрик йўллади
Ўзбекистон президенти Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонини енгиб, чемпион бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига табрик йўллади. «Турли босимларга қарамасдан, 11 ўйинчига қарши 9 футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди», деди Шавкат Мирзиёев.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси U18 Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади
Саудия Арабистонида енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар тарихда илк бор ОЧда иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа умумий ҳисобда жами 12 та — 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Рим папаси Франциск 88 ёшида вафот этди
Рим папаси Франциск 88 ёшида вафот этди. Февраль ойида у нафас йўллари инфекцияси билан касалхонага ётқизилган ва бир ойдан кўпроқ вақтни касалхонада ўтказганди.
Хитой мамлакатларни АҚШ билан ХХРнинг манфаатларига зид равишда савдо битимлари тузишдан огоҳлантирди
Хитой бошқа давлатларни Пекин манфаатларига зид равишда АҚШ билан савдо шартномалари тузишдан огоҳлантирди. Хитой Вашингтоннинг ҳамкорларидан АҚШ божларини енгиллаштириш эвазига Хитой билан савдони чеклашга эришиш режалари ҳақидаги хабарларга шундай муносабат билдирди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!