Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми 24 апрель соат 7:00 дан 30 апрелгача транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, кўча 7/24 кўчага айланмоқда, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.

«Dunyouzbeklari.Com» ўтган ёзда реконструкция лойиҳаси ҳақида ёзган эди. У пиёдалар йўлакларини кенгайтириш, йўл бўлагини торайтириш ва автомобиллар тезлигини чеклаш учун брусчатка ётқизиш, янги дарахт ва буталар экишни ўз ичига олади.