• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Муҳташам юз йил” сериалидаги машҳур актёр илк бор ота бўлади


“Муҳташам юз йил” сериалидаги шаҳзода Жаҳонгир образи билан яхши таниш Толга Сариташ ва унинг рафиқаси Зейнеп Майрук тез орада фарзандли бўлади. Бу ҳақда журналист Бирсен Алтунташ маълум қилди.

Фото: Peopletalk

20 апрель куни актёр янги оила аъзоси ҳақидаги янгиликни тасдиқлади. Ҳозирча туғилажак боланинг жинси номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Толга Сариташ беш йиллик муносабатлардан сўнг Зейнеп Майрук билан ҳаёт йўлини боғлади. 33 ёшли актёр ва 35 ёшли Зейнепнинг никоҳ тўйи Чешме яриморолида ўтказилди. Актёр севгилисига 14 февраль севишганлар кунида турмуш қуришни таклиф қилган ҳамда дўстлари даврасида нишонлашган.

Фото: Peopletalk

Оилавий ҳаёти ҳақида гапирар экан, актёр ота бўлиш истаги бор эканлигини билдирган эди:

“Турмушимиз яхши кетмоқда. Албатта, ҳар бир эркак каби мен ҳам ота бўлишни истайман, лекин бу тақдир масаласи”.

Толга Сариташ Туркиянинг энг машҳур актёрларидан биридир. У Истанбулда туғилган. Кино оламида карьерасини 2009 йили “Бахти қора” фильмидан бошлаган ва “Муҳташам юз йил” фильмида шаҳзода Жаҳонгир ролини ўйнаган.

Бундан ташқари, “Гунеш қизлари” фильмида Али Мертўғлу образини гавдалантириб, томошабинлар эътиборига сазовор бўлди. 2017—2019-йиллар орасида “Ваъда” фильмидаги ижроси орқали 46-Халқаро Эмми мукофотини “Энг яхши актёр” номинацияда қўлга киритди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *