• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Вирц келажаги борасида қарор қабул қилди — Дарё Янгиликлари


“Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Вирц ўз келажаги борасида қарор қабул қилди. Унга кўра, футболчи яқин атрофидагиларга жумладан, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсога ҳам ўз орзусидаги клубни айтган  Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар берди. 

Foto: Bild
Фото: Bild

Манбада айтилишича, Вирц на Англия Премьер Лигаси, на Ла Лига жамоаларини танлаган. Вирцнинг асосий мақсади — “Бавария” сафида тўп суриш. 

Шунга қарамай, “Байер” футболчини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб бош директори Фернандо Карро Вирцни 150 миллион евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилган эди. Аввалроқ  Флорианга “Реал Мадрид” ҳамда “Манчестер Сити” қизиқиш билдирган эди, лекин у бу таклифларни рад этган. 

Вирцнинг оиласи ҳам уни Германияда қолишини истамоқда. Bild нашрининг ёзишича, футболчининг отаси Ҳанс Вирц сўнгги ойлар давомида “Бавария” билан бир неча бор учрашган ва аллақачон дастлабки келишувга эришилгани айтилмоқда. 

21 ёшли футболчи жорий мавсум “Байер”нинг асосий юлдузларидан бири бўлди. У 49 ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 19 та голли узатма ёздириб қўйган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *