• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Европа лигаси. Испания инглизча финалга мезбонлик қилади


Европа лигаси ярим финалининг 9 майга ўтар кечаси бўлиб ўтган жавоб ўйинларида ҳам Англия клубларининг қўли баланд келди.

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Атлетик»ни, «Тоттенҳэм» сафарда «Будё-Глимт»ни мағлубиятга учратди.

Европа лигаси. Ярим финал

Манчестер Юнатед — Атлетик — 4:1

Голлар: Маунт (72, 90+1), Каземиро (79), Ҳойлунд (85) — Хаурегисар (31).

Икки ўйин натижасига кўра, «МЮ» «Атлетик»ни 7:1 ҳисобида енгиб, финалга йўл олди.

Будё-Глимт — Тоттенҳэм — 0:2

Голлар: Соланке (63), Порро (69).

Икки ўйин натижасига кўра, «Тоттенҳэм» «Будё-Глимт»ни 5:1 ҳисобида енгиб, финалга чиқди.

Европа лигаси ғолиби 21 май куни аниқланади — «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» Испаниядаги «Сан-Мамес» стадиони («Атлетик» майдони)да тўқнашади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *