• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 


Россия ва АҚШ Россия газини Европага етказиб беришни қайта тиклаш йўлларини махфий равишда муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги саккизта турли манбадан маълумот олди.

Фото: Reuters

Хабар қилинишича, Россия президенти Владимир Путиннинг инвестициялар бўйича вакили Кирилл Дмитриев ва АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг махсус элчиси Стив Уиткофф Украина бўйича тинчлик музокаралари доирасида газ масаласини кўриб чиққан. 

Икки томонлама музокаралар жараёнидан хабардор манбаларнинг таъкидлашича, Россия газини Европага етказиб беришнинг тикланиши Россия ва Украина ўртасида тинчлик битими имзоланишига туртки бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи етказиб беришнинг муқобил манбаларини излаётган бўлса-да, Европанинг айрим давлатлари ҳамон Россия газини харид қилмоқда. Соҳа мутахассисларининг фикрича, тинчлик битими имзолангандан сўнг, бундай давлатлар сони ортиши мумкин.

АҚШнинг газ савдосини тиклаш жараёнидаги иштироки Москвага Европанинг кўп қисмидаги сиёсий қаршиликни енгишга ёрдам беради ва Вашингтонга манфаат келтиради. Манбаларга кўра, бу Америка расмийларига Россия газининг қанчалик миқдорда Европа бозорига қайтишини назорат қилиш имконини беради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *