• Пт. Мар 6th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Иккита вилоятда жами 411 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди


Тошкент ва Самарқанд вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, Тошкент туманида фуқаролар А.Қ. ва Ж.Т. давлат рўйхатидан ўтмасдан фуқаро Ш.Ш.нинг “Боғизилол” МФЙ ҳудудидаги биносида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан тўғри уланган.

Улар 221,4 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида фуқаро Б.Х. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонасида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.

Натижада 190 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундай ҳолатлар сони ортиб бормоқда

Самарқанд вилоятидаги корхоналардан бири 553 миллион сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди. Шу билан бирга, Қашқадарёда 177 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушлангани хабар қилинганди.

Шунингдек, Қашқадарёда электрдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказган. Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилганди. Шунингдек: 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *