9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрининг Спитамен кўчасида жойлашган уч қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси портлаб, бино конструкциялари қулаб тушди.

Самарқанд вилояти ФВБ хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишлари давомида 6 кишининг жасади топилган.

Воқеа жойига ФВБ, прокуратура, ИИБ ва бошқа тузилмалар раҳбарлари етиб келган. 10 дан ортиқ техника жалб этилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.