• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президентнинг янги қарори эълон қилинди


Айрим ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари ваучер асосида қоплаб берилади. 

“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-171-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди. 

 Қарорга кўра, ваучер қуйидагиларга берилади:

 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ҳамда кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати учун:

— Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга; 

— “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга;

— шахсий ёрдамчи хизмати учун:

— I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга;

— кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга; 

— биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.

 2025 йил 1 декабргача Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйлар ташкил этилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *