• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳиндистон захира кучларини хизматга чақира бошлади


Ҳиндистон ҳукумати армия бошлиғига кўнгилли захира кучларини, ҳудудий армияни Ҳиндистон Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун чақиришга рухсат берди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди

Бу қадам Покистон билан можаронинг кучайиши фонида қилинган, дея аниқлик киритмоқда агентлик.

Захира кучлари мунтазам армияни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади. Энди армия қўмондони «ҳар бир офицерни ва захира армияга кирган ҳар бир кишини» чақириш ҳуқуқига эга. 

Ҳиндистон ҳудудий армияси 1949 йилда тузилган. 

8 май куни Ҳиндистон ва Покистон замонавий авиация тарихидаги энг йирик ҳаво жангларидан бирини ўтказди. Юздан ортиқ жангчилар тахминан бир соат давомида зарбалар алмашишди. Томонлардан ўнлаб кишилар ҳалок бўлди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *