• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди


Ўзбекистон Суперлигаси 9-тури доирасидаги “Динамо” — “Сурхон” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган баҳсда самарқандликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди. 

Foto: “Dinamo” matbuot xizmati
Фото: “Динамо” матбуот хизмати

Учрашувдаги ҳисоб 21-дақиқада очилди. “Динамо” аъзоси Ричард Фрайдэй “Сурхон” дарвозасини ишғол қилишни уддалади. 

Баҳснинг қолган дақиқалари ҳам қизиқарли ўтди, бироқ дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Қўлга киритилган ғалабадан кейин “Динамо” ҳисобидаги очколар сони 18 тага етди ва онлайн турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. “Сурхон” эса 10 очко билан 8-ўринда қолди. 

Ўзбекистон Суперлигаси

9-тур

9 май, жума

“Динамо” — “Сурхон” 1:0

Гол: 1:0 — Ричард (21)



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *