• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради

“Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради


Голливуддаги таниқли инсайдер “Шрек 5” мультфильми сюжетини ошкор қилди. Айнан у илгари лойиҳада актриса Зендея иштирок этишини биринчи бўлиб айтган эди. Бу кейинчалик тасдиқланди.

Фото: Layfhaker

Янги қисқа сюжет қуйидагича:

Шрекнинг қизи сеҳр билан шуғулланади ва тасодифан отаси билан эшакни “ҳақиқий дунё”га олиб ўтади. Уларни қайтариб юборадиган сеҳрни билмагани сабабли Шрек ва эшак ўз йўлларини ўзлари топишга мажбур бўлишади.

Ушбу сюжет ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик фойдаланувчилар бу ғоя жуда ёмон эшитилаётганини айтишди. Ҳазил ва кинояли изоҳлар қуйидагича кўриниш олди:

  Шрек Том Ҳолландга айлансин, деб ёзади Ушинди.

 Бу ахир “Смурфлар” нинг сюжети эмасми, дейди Каннед Ҳас.

 Бу ҳикояни неча марта қайта гапириш мумкин?, дейди Парк Минд.

Фото: Park Mind

Баъзилар эса бу миш-миш ҳақиқат эмаслигига умид билдиришди. Бир фойдаланувчи эса ҳолатга драматик оҳанг бериб, фильм ижодкорлари эртакни ўлдиряпти деган фикрни илгари сурди:

 Ҳақиқий дунё? Унда эртакка нима бўлади?, таъкидлади Стеез.

Бу мем-фильм бўладими?, деб ҳазиллашди Валрус.

Ҳозирча “реал ҳаёт” деганда жонли актёрлар билан суратга олинган фильм назарда тутилганми ёки замонавий шаҳар муҳитидаги анимация — бу аниқ эмас. Бу ҳақда фақат тўлиқ трейлер чиққанда ёки 2026 йил 23 декабрда фильм премерасида билиб оламиз.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *