• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади


Яқин ҳафталарда ЕИ Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дори хариди учун 900 миллион евро (тахминан 1 миллиард доллар) ажратади. Бу ҳақда Киевда бўлиб ўтган Украина–Европа мудофаа саноати форумида ЕИ ташқи ишлар хизмати бош котиби ўринбосари Шарл Фрисс маълум қилди.

YeI tashqi ishlar xizmati bosh kotibi oъrinbosari Sharl Friss 
ЕИ ташқи ишлар хизмати бош котиби ўринбосари Шарл Фрисс 
Фото: Виктор Назаренко

Фрисснинг сўзларига кўра, ёрдам пакети Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади.

“Шу тарзда Европа Иттифоқининг Украинага ва унинг мудофаа саноатига кўрсатган ёрдами жами 3,3 миллиард еврога (3,7 миллиард доллар) етказилди,” деди у.

У, шуниндек, томонлар ўтган ҳафта Лвовда бир қатор шартномалар имзолаганини, дронлар ва ракета ишлаб чиқариш каби илғор соҳаларга инвестиция киритилишини маълум қилди.

Музлатилган Россия активлари

Рус армиясининг Украинага кенг кўламли босқинидан сўнг Ғарб давлатлари Россия Марказий банкига тегишли 300 миллиард долларга яқин активларни музлатиб қўйди. Аксарият маблағлар Европа Иттифоқида, айниқса Бельгия марказидаги Euroclear клиринг марказида сақланмоқда. Қолган активлар АҚШ, Япония ва G7 мамлакатлари тасарруфида қоляпти. 

Бу активларга нисбатан тақиқ ҳозирча ечилмаган. G7 вакиллари Россия Украинага етказган зарарини қопламагунча чекловлар ўз кучида қолишини бир неча бор таъкидлаган. 

Айни вақтда ЕИ бу каби активлардан келаётган даромадни Украинага ёрдам сифатида йўналтира бошлаган. Яқинда Украина бош вазири Денис Шмигал Япония ҳам Россия активлари ҳисобидан Украинага 3 миллиард доллар ажратишини эълон қилди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *