• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди


Бугун, 13 май куни муборак Ҳаж сафарини ният қилган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

«Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар», – дейилади ЎМИ хабарида. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *