• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мбаппе ва “ПСЖ” ўртасидаги можаро кескин тус олди — Дарё Янгиликлари


“ПСЖ” ва Килиан Мбаппе ўртасидаги можаро давом этмоқда. Кеча, 12 май куни парижликлар судга мурожаат қилиб, ҳужумчи томонидан талаб қилинаётган 55 миллион евро миқдоридаги суммани тўламаслигини маълум қилган. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Kollaj: “Daryo”
Коллаж: “Дарё”

Можаро суд орқали ҳал қилинмоқда. Манбага кўра, 2025 йил апрель ойи бошларида Мбаппе клубдан 55 миллион евро миқдоридаги тўланмаган маош ва бонусларни ундириш учун судга мурожаат қилган. Бироқ, “ПСЖ” бу даъвони асоссиз деб атади ва аксинча, футболчи клубдан қарздор эканини билдирди.

12 май кунги суд мажлисида парижликларнинг адвокати Мбаппе етарли далил келтирмаганини таъкидлади. Клуб вакиллари футболчи 2023 йил ёзида “ПСЖ” билан оғзаки келишувга эришганини айтишмоқда. Унга кўра, агар Мбаппе эркин агент сифатида жамоани тарк этса, у шартнома кўрсатилган айрим тўловлардан воз кечиши керак эди.

“ПСЖ” ушбу ҳолат юзасидан 98 миллион евролик қарши даъво аризасини ҳам киритди. Клуб вакиллари баёнотида шундай дейилган:

Килиан Мбаппе жамоанинг обрўсига путур етказган. У Париждан кетгач, кўплаб гап-сўзлар тарқалган ҳамда бу клубга маънавий зарар етказган. Шунинг учун у “ПСЖ” клубидан қарздор. Биз бу даъво орқали 98 миллион еврони қайтариб олишни эмас, балки унинг талаби асоссизлигини кўрсатишни мақсад қилганмиз.

Мазкур можаро ҳозирча ўз якунига етгани йўқ. Якуний суд қарори яқин кунларда эълон қилиниши айтилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *