• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жеки Чан хавфли трюкларни мустақил бажаришни қачон тўхтатишини айтди


Гонконглик актёр, режиссёр, мусиқачи, каскадёр, жанг санъати устаси Жеки Чан қачон каскадёрлик ишларини мустақил бажаришни тўхтатиши ҳақида маълумот берди.

Foto: Kino.mail.ru
Фото: Kino.mail.ru

“Мен ҳар доим барча мураккаб трюкларни ўзим бажариб келганман. Бу мени асл ҳолимча экранда кўринишимга ёрдам беради. Ва мен буни нафақага чиққунга қадар давом эттираман, аммо бу ҳеч қачон юз бермайди”, деди 71 ёшли актёр.

Чан актёрлик санъатига бўлган жиддий ёндашуви анчайин хавфли эканини тан олади, шунингдек, трюкларни график воситалар ёрдамида яратиш мумкинлигини ҳам билади. Бироқ у компьютер графикасидан фойдаланиш кадрнинг реалистик кўринишига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблайди.

Foto: Screen Rant
Фото: Сcреен Рант

Жеки Чан 1954 йил 7 апрелда Гонконгда туғилган. Тўлиқ исми — Чан Конг-Санг. Жеки Чан болалигидан саҳна санъати билан шуғулланган ва Гонконгдаги Опера мактабида акробатика ҳамда жанг санъатларини ўрганган.

Унинг актёрлик фаолияти 1960 йилларда бошланган бўлса-да, 1970–1980 йилларда машҳурликка эришган. Жеки Чан ўз ролларини кўпинча ўзи ижро этган каскадёрлик саҳналари билан машҳур. У жангари жанрини комедия билан бирлаштирган актёрлардан бири бўлиб, бу услуб уни бутун дунёга танитди.

Foto: Screen Rant
Фото: Сcреен Рант

Жаҳон киносининг тирик афсонаси бўлган Чан учун 90 йилларнинг охири ва 2000 йиллар актёрлик фаолиятининг фаол даври бўлган. Голливуднинг “Тиғиз вақт”, “Шанхайлик шоввозлар” каби фильмларидаги образидан кўнгли тўлмагач, у ўзининг продюсерлик компаниясига асос солди ва асосий эътиборни Гонконг киносига қаратди. Жеки Чан мухлислари актёрнинг кинодаги қаҳрамони билан бирлашиб кетган ажойиб характери учун яхши кўради. У юзлаб жароҳатлар олгани ва бир нечта операцияларни бошидан ўтказганига қарамай, ижод йўлида давом этиши барчани ҳайратга солади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *