Россияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.

Уни Тошкентга олиб келган самолёт бортида Россия ИИВ ходимлари ҳам ҳамроҳлик қилди. Вояга етмаган фуқаро Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилди.

Болани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази кўмагида олдиндан тайёрланган ота тарафдаги оиласи кутиб олди. У учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари унинг доимий яшаш жойида давом эттирилади.

Ўзбекистон ИИВ, ТИВ ва ИҲМАнинг самарали ҳамкорлиги натижасида йил бошидан буён жами 54 нафар вояга етмаган фуқаро ватанга қайтарилди. Уларнинг айримлари ҳақида қуйидаги ҳаволалар орқали ўқиш мумкин.