• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Аргентина Олий суди ертўласидан Гитлер билан боғлиқ буюмлар топилди 


Аргентина Олий суди биносининг ертўласидан фашистлар Германияси даврига оид тарғибот материаллари солинган қутилар топилди. Бу ҳақда Перфил газетаси хабар бермоқда.

Фото: Гентилеза Cорте Супрема

“Олий суд архивларида ғалати топилма аниқланди. Ходимлар архивни кўчириш жараёнида бир қатор материаллар солинган қутиларга кўзи тушган. Уларнинг мазмуни билан танишилганда Аргентинада Адолф Гитлер мафкурасини тарғиб қилишга қаратилгани аниқланди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу материаллар, жумладан, откриткалар, фотосуратлар ва плакатлар Учинчи рейх элчихонаси томонидан Токиодан 1941 йил 20 июнда юборилган. Ўшанда қутиларда элчихона ходимларининг шахсий буюмлари борлигига ишонтирилганига қарамай, юк ушлаб қолинган ва Буэнос-Айрес федерал суди судьяси уларни мусодара қилишни ҳамда ишни Олий судга топширишни буюрган. Шундан буён қутилар суд биносининг ертўласида сақланиб келган.

Яқинда Гитлернинг ФСБ архивида сақланаётган жағ суяги сурати эълон қилинди. “Айнан шу фюрернинг умрининг охирги кунларини Аргентинанинг бирор жойида ўтказмаганининг асосий далили ҳисобланади”, дея ёзди Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Ева Меркачева.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *