13 май соат 22:00 дан 15 май 6:00 гача Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга Юнусобод туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган.
Ҳокимлик ноқулайлик учун узр сўради ва кўрсатилган муддат давомида муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми 24 апрелдан бошлаб 30 майгача транспорт ҳаракати учун ёпилган.