Маҳаллий рейсдаги барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори билан, Uzbekistan Airways учун белгиланган махсус тарифлар, авиачипталар нархлари ва қатнов йўналишларини субсидиялашга оид имтиёзлар барча резидент авиакомпанияларга татбиқ этилади. Ташувчилар ҳар ой якуни бўйича Транспорт вазирлигига ариза киритиши мумкин.
Инфляцион кутилмалар: Коммунал хизматлар қимматлашиши ва энергия нархи асосий хавотир бўлиб қолмоқда
Апрелда аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2 фоизни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз қолди. Тадбиркорларнинг кутилмалари эса бироз пасайиб 12,8 фоизгача тушди. Аҳолида ҳам, тадбиркорларда ҳам коммунал хизматлар ҳамда ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашиши асосий хавотир бўлиб қолмоқда.
Апрелда аҳоли сезган инфляция даражаси бироз ошиб, 14,4 фоизни ташкил этди
Апрелда сезилган инфляция даражаси мартдагига нисбатан бироз ошиб, 14,4 фоизни ташкил этди. Энг паст кўрсаткич Навоий вилоятида (12,4 фоиз), юқори кўрсаткич эса пойтахтда қайд этилди (18,2 фоиз). Ой давомида аҳоли энг кўп гўшт, сут ҳамда электр ва табиий газ нархидаги юқори ўсишни сезди.
Ўзбекистон яшил водород ишлаб чиқаришга тайёр
Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси иштирокида Тошкент вилоятида яшил водородни синовдан ўтказиш июнь ойида ишга туширилиши мумкин. Шу тариқа Ўзбекистон экологик тоза ёқилғи турларидан бирини ўзлаштирган дунёдаги олтинчи давлатга айланади.
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭСнинг биринчи блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
Санкт Петербургдаги «Росатом» заводида Ўзбекистонда кичик қувватли атом станцияси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бошланди. Реактор учун биринчи пўлат қуйиш жараёни Тошкентда ўтган Power Uzbekistan 2025 кўргазмасида намойиш этилди.
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Эронда бўлди. Учрашувларда транспорт-логистикадаги кўп йиллик муаммоларни зудлик билан ҳал этиш зарурлиги қайд этилди. Товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш муҳокама қилинди. Бизнес форумда 1 млрд долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди.
Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси сентябрдан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Hunnu Air авиакомпанияси сентябрь ойидан бошлаб Тошкент ва Улан Батор ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Парвозларни Embraer 190 самолётларида ҳафтасига икки марта амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди
1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилишлари мумкин. Бунда муддат 30 кундан ошмаслиги лозим. Визасиз режим ўқиш, меҳнат ва медиа фаолияти билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Онлайн платформалар тўғрисидаги қонун лойиҳаси: фойдаланувчилар ва блогерлар учун нима ўзгаради?
Жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилган қонун лойиҳаси Ўзбекистондаги онлайн платформалар ва сайтлар (ОАВ эмас), блогерлар ва инфлюенсерларга нисбатан талаблар белгилайди. Агар ноқонуний контентни ўчириш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмаса, суд қарорисиз фойдаланувчиларнинг кириши чекланиши мумкин.
Мубашшир Аҳмад Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Аввалроқ у диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда айбланиб, ИИВ томонидан халқаро қидирувга берилганди.
Ўзгидромет ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши ва шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирди
14−16 май кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундузи +39…+41 даража, жануб ва чўл ҳудудларда +43 даражагача иссиқ бўлади. 16−17 май кунлари баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда.
ХДП фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилди
Халқ демократик партияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди. Партия «Тараққиёт блоки» ҳамда мазкур блок қўллаб-қувватлаётган ҳукумат дастури ва фаолиятининг бир қанча йўналишларига қўшила олмаслигини билдирди.
Нью Йоркда ўзбекистонлик йигит жинсий жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинди
АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати Ўзбекистон фуқароси Улуғбек Давроновни қўлга олди. 21 ёшли муҳожир АҚШ ҳудудида ноқонуний равишда бўлган, шунингдек, бир қатор жинсий жиноятларда айбланмоқда. У ҳибсда.
Қозоғистонда ЙТҲ сабабли онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Қозоғистонда ЙТҲ сабабли онасидан ажралган ва ота-она қарамоғисиз қолган 15 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди. У холаси ҳамроҳлигида ватанга олиб келинди ва бувисининг қарамоғига топширилди.
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади
Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади. Академияда давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.
Ўзбекистонда «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
«Эл-юрт умиди» жамғармаси президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси этиб қайта ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилди.
Камбағал оилаларнинг аълочи талаба қизларига махсус стипендия тўланади
Президент фармонига биноан, 2025 йилдан бошлаб камбағал оилалар фарзандлари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилади. «Аъло» баҳога ўқиган талаба қизларга қўшимча стипендия, мактаб гуруҳларида ажратиладиган алоҳида квоталар ва тўлиқ қопланадиган оромгоҳлар — шулар жумласидан.
2025 йилги Ҳаж мавсуми учун илк зиёратчилар Мадинага жўнаб кетди (фото)
Навбатдаги Ҳаж мавсуми бошланиб, Тошкентдан Мадинага 240 нафар зиёратчи учиб кетди. 28 майгача Ўзбекистоннинг 9 та шаҳридан парвозлар амалга оширилади. Бу йил 15,2 минг ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини адо этиши кутилмоқда. Фото.
«Она умрбод кутади». Ўзбекистоннинг асосий ҳарбий ёдгорлигига ўз тарихини сингдирган ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ҳикояси
«Мотамсаро она» ҳайкали уруш ҳақидаги миллий хотира рамзига айланган. Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов уни ўз онасининг қиёфаси асосида яратган. «Dunyouzbeklari.Com» рассом билан дастлаб «Кутаётган она» деб номланган ёдгорлик, унинг Ислом Каримов ташаббуси билан Самарқандда пайдо бўлган нусхаси ҳақида суҳбатлашди.
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларнинг вальсга тушишини тақиқлаш бўйича топшириқ берилмаган — вазирлик
Таълим вазирлиги 25 май куни бўлиб ўтадиган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида ўқувчиларнинг вальсга тушиши тақиқланмаганини маълум қилди. «Лекин айрим ота-оналарнинг ҳақли эътирозларини инобатга олган ҳолда тадбирлар сценарийларига тегишли тақиқловчи талаблар киритилиши мумкин», — дейди вазирлик.
Йўлларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чоралари етарли эмас — болалар омбудсмани
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ва ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов учрашувида йўлларда болалар хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Инфратузилмадаги муаммолар, йўлаклар йўқлиги, тарбиявий ишлар етарли даражада олиб борилмаётгани қайд этилди.
Депортация қилинган фуқароларга икки йил «загран» паспорти берилмайди
Энди хорижда қонунбузарлик қилиши оқибатида депортация қилинган фуқаролар Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилса, харажатлар ўзларидан ундирилади. Уларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспорти берилмайди, бир йилгача ривожланган давлатларга ишга жўнатиш хизмати кўрсатилмайди.
Россияда ёлғиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда ота-онасидан ажралган вояга етмаган бола Тошкентга олиб келинди ва ижтимоий ёрдам марказига жойлаштирилди. Уни қўллаб-қувватлаш ишлари доимий яшаш жойида давом эттирилади. Йил бошидан буён хориждан 54 нафар бола ватанга қайтарилди.
Термизда вояга етмаган шахс машина олиб қочди
17 ёшли ўсмир ўзи Тошкентдан Термизга йўловчи сифатида келган Cobalt автомобилини олиб қочди. У қимор ўйинидан 2000 доллар қарзини ёпиш учун машинани гаровга қўйишни режалаштирган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Turkish Airlines ўрнидан вақтли қўзғалган йўловчиларга жарима соладиган бўлди
Туркия ҳукумати авиарейсларда хавфсизлик камарининг огоҳлантирувчи чироғи ўчмасдан олдин жойидан турган йўловчиларга жарима қўллайдиган бўлди. Таъкидланишича, бу амалиёт нафақат интизомий чора, балки йўловчилар хавфсизлиги билан боғлиқ қадамдир. Turkish Airlines бу чораларни кўришни бошлади.
«Толибон» Афғонистонда шахмат ўйнашни тақиқлади
«Толибон» Афғонистонда диний сабабларга кўра шахмат ўйинини номаълум муддатга тақиқлади. Миллий шахмат федерацияси фаолияти тугатилди.
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 самолётининг 2014 йилда Украинада уриб туширилишида Россияни айбдор деб топди
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) кенгаши 2014 йилда Донбасс осмонида MH17 рейсини амалга ошираётган Boeing 777 самолётининг уриб туширилгани учун Россияни расман жавобгар деб топди. Лайнер ҳалокати оқибатида 298 киши ҳалок бўлганди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!