• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ ва Саудия Арабистони 600 млрд долларга келишди


АҚШ президенти Доналд Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Вашингтон ва Ар-Риёд 600 миллиард долларлик келишувлар ва инвестиция мажбуриятларини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Гап мудофаа, энергетика, технологиялар ва инфратузилма бўйича шартномалар ҳақида бормоқда. Маблағларнинг қарийб чорак қисми — 142 миллиард доллар қурол етказиб беришга тўғри келади.

Доналд Трамп Қўшма Штатлар президенти лавозимига киришганидан сўнг илк давлат ташрифи билан 13 май куни Саудия Арабистонига етиб келди. Трамп 14 май куни Қатарга, 15 майда Бирлашган Араб Амирликларида бўлади.

Axios манбаларига кўра, Трамп араб мамлакатларига ташрифи давомида умумий қиймати 1 триллион долларлик битимларни имзолашни режалаштирган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *