• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Афғонистон Ўзбекистонга 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармарини совға қилди


Афғонистон Ўзбекистонга 16 та юк машинасидаги Ҳирот оқ мармарини тақдим этди. Уларни Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси қурилишида ишлатиш режалаштирилмоқда.

Термиз халқаро савдо марказида ўтган учрашувда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Афғонистон бош вазири котибияти раҳбари Мулло Абдулвосе ва Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо қатнашди.

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, жумладан, савдо, транспорт, гуманитар ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Имом Бухорий мажмуаси ҳақида

2021 йилда Самарқанд вилоятида Имом Бухорий мажмуасининг янги объектлари қурилиши бошланган. Тўртта симметрик минорали катта масжид қуриш режалаштирилган.

Умумий майдони — 5,3 гектар (меҳмонхона мажмуасини ҳисобга олган ҳолда 43 гектар), бу 2023 йилда объект пудратчиси — Enter Engineering веб сайтида қайд этилган. Қурилиш ишларига 400 дан ортиқ мутахассис, жумладан, ҳунармандлар, шунингдек, 74 та техника жалб қилинган.

Қурилиш ишлари якунлангач, зиёратчилар ва меҳмонлар меъморий мажмуани зиёрат қилишлари мумкин бўлади, унинг таркибида гумбазининг баландлиги 47 метр бўлган 10 минг ўринли масжид ва ҳар бири 74 метрдан бўлган тўртта минора-устун мавжуд. Ҳудудда иккита меҳмонхона ва 24 та оилавий меҳмон уйи, шунингдек, реконструкция қилинган мақбара бўлиши кутилмоқда.

2024 йил август ойида президент матбуот хизмати қурилиш ва муҳандислик ишлари якунланиб, пардозлаш босқичи бошланганини маълум қилганди. Мақбара майдони 600 квадрат метрга етказилиб, мажмуада музей, ўймакор айвонлар, маъмурий ва хизмат бинолари ҳам бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *