• Ср. Апр 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Канн кинофестивали очилиш маросимидаги юлдузларнинг энг ёрқин образлари — Дарё Янгиликлари


2025 йилги Канн кинофестивали аввалгилардан фарқ қилади, чунки тадбир бошланишидан бир неча кун олдин ҳаддан ташқари очиқ кийимларга тақиқ қўйилгани маълум бўлди: “Одоб-ахлоқ қоидалари туфайли очиқ кийиниш қизил гиламда ҳам, фестивалнинг бошқа жойларида ҳам тақиқланади. Меҳмонлар билан учрашганда, ташкилотчилар ушбу қоидаларга риоя қилмаган ҳар қандай кишининг қизил гиламга киришини тақиқлашлари керак”, деб ёзилганди расмий баёнотда.

Фото: Marieclair

Фестивалга аллақачон очиқ кийимлар буюртма қилган машҳурлар қандай қилиб вазиятдан чиқишгани номаълум — чунки одатда, бундай тадбирларга тайёргарлик бир неча ой давом этади. Бироқ бу йилги қизил йўлакда ҳамма нарса тартибли эди: фақат йирик бриллиантлар ва энг яхши дизайнерлардан буюртма қилинган либослар эътиборни тортарди, юлдузлар эса очиқ кийимларини афтепати учун қолдиришга қарор қилишди.

Қизил гиламда баъзи таниқли шахслар кўйлакнинг пастки қисмидаги узун кесмалар ёрдамида вазиятдан чиқишга ҳаракат қилишди. Бундай ҳолат Хайди Клум ва Изабел Фонтана, ва албатта, ўзига хос камтарона кўйлак кийган Белла Ҳадид томонидан кузатилди. Аммо ёпиқ кийим билан ҳайратга солганлар ҳам бор эди — улар орасида Ирина Шейк фақат елка қисмини очиб, Armani Prive’нинг ҳашаматли кўйлагини кийди — ҳатто Шейкнинг қўллари ҳам зич қўлқоплар билан ёпилган эди. Унинг образи фестивалдан бир кун олдин шошилинч равишда тайёрланганга ўхшамасди — эҳтимол модел услубини бутунлай ўзгартиришга қарор қилгандир.  

Ирина Шейк Armani Prive’da

Фото: Marieclair

Шанина Шайк

Фото: Marieclair

Ева Лонгория Тамара Ралпҳъда

Фото: Marieclair

Хайди Клум Элиэ Саабъда

Фото: Marieclair

Жулия Гарнер Gucciъда

Фото: Marieclair

Белла Ҳадид

Фото: Marieclair

Кристин Сан

Фото: Marieclair

Жулет Бинош

Фото: Marieclair

Каролина Даур

Фото: Marieclair
Фото: Правиламаг



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *