• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Германияда инсонларни “келажакда тирилтириш” учун музлатиш йўлга қўйилди


Германияда одамлар ўлганидан кейин келажакда тирилтирилиши учун жасадларини вақтинчалик музлатиб қўйиш хизмати ишга тушди. Tomorrow Bio деб номланган стартап учун аллақачон мижозлар мавжуд. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.

Foto: Ilyustrativ rasm
Илюстратив расм

Жасадни сақлаб қўйиш жараёнида тана 198 даражагача совитилиб, “биостаз” ҳолатига ўтади. Организмдаги барча биологик жараёнлар тўхтайди. Лойиҳа эгалари келажакда музлатилган жасадларни тирилтириш мумкинлигига, хусусан бунга қодир технологиялар яратилишига ишонч билдирмоқда. Улар мижозларга 2 хил танлов беради: бутун танани музлатиш тахминан 200 минг евро, фақат мияни музлатиш эса 75 минг евро туради.

“Одамлар кимлиги ва молиявий имкониятларидан қатъий назар, қанча яшашни танлаши мумкин бўлган дунё яралади. Ҳатто ўлимга ҳам чора топилади”, деб таъкидлаган Tomorrow Bio компанияси.

Шу пайтгача компания олти нафар одам ва бешта уй ҳайвонини криоконсервация қилган, яъни музлатган. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун рўйхатда яна 650 киши навбатда турибди.

Маълум бўлишича, криоконсервация жараёни инсон ўлимидан сўнг амалга оширилади. Европанинг турли шаҳарларида жасадларни Швейцариядаги асосий муассасага етказиш учун махсус тез ёрдам машиналари ишга туширилган. Берлин, Амстердам ва Цюрихда ҳам хизмат кўрсатиш пунктлари очилган. Европа Биостаз жамғармаси лойиҳа ҳамкори ҳисобланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *