ДХХ Call-маркази ишга туширилди.
ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ (1520 қисқа рақами) фаолият юрита бошлади.
Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:
— Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;
— Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;
— Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;
— терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;
— қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;
— давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;
— миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;
— давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.
Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.