14 май, чоршанба куни соат 11:00 атрофида Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган «Мўтабар» ун комбинати ёнидаги омборхонада ёнғин содир бўлгани ҳақида қўнғироқ келиб тушди. Воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида омборхонанинг 800 квадрат метрга яқин ери зарар кўрган, дея хабар берди «Dunyouzbeklari.Com»га Тошкент шаҳри ФВБ матбуот хизмати раҳбари Заҳриддин Қурбонов. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
«Айрим маълумотларга кўра, омборхонада спиртли ичимликлар, газламалар, пластмасса ва бошқа маҳсулотлар бўлган. Ёнғин спиртли ичимликлар бўлгани учун тарқалиши мумкин эди», — дейди Захриддин Қурбонов.