• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 107-ўринни эгаллади


БМТ Тараққиёт ластури (БМТТД) томонидан тайёрланган Инсон тараққиёти индексида (Human Development Index) Ўзбекистон 193 мамлакат ва ҳудуд орасида 107-ўринни эгаллади. Аввалги рейтингга нисбатан мамлакат бир поғона пастлади.

Мамлакатлар инсон тараққиётининг учта асосий кўрсаткичи бўйича баҳоланди: кутилаётган умр кўриш давомийлиги, кутилаётган ва амалдаги таълим олиш йиллари, аҳоли жон бошига харид қобилияти паритети бўйича ялпи миллий даромад.

Ўзбекистоннинг Инсон тараққиёти индекси 0,740 (максимал кўрсаткич 1,000) ни ташкил этди. Мамлакат инсон тараққиёти индекси юқори бўлган мамлакатлар тоифасида қолмоқда. Рейтингда Ўзбекистон Жанубий Африка ва Боливия ўртасида жойлашган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон индексда 60-ўринни эгаллади ва инсон тараққиёти индекси жуда юқори бўлган давлатлар тоифасига кирди. Туркманистон ва Қирғизистон мос равишда 95 ва 117-ўринларни эгаллаган (ИТИ юқори бўлган мамлакатлар гуруҳи). Тожикистон ўтган йилдагидек 128-ўринни эгаллаб, ўртача ривожланиш даражасига эга мамлакатлар тоифасига кирди.

Исландия индекс етакчисига айланди. Кучли бешликка Норвегия, Швейцария, Дания ва Германия ҳам кирди.

Ҳисоботда нима дейилган?

БМТТДнинг янги ҳисоботи «Танлов масаласи. Одамлар ва сунъий интеллект давридаги имкониятлар» деб номланади. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, инсоният тараққиётидаги прогресс дунёнинг барча минтақаларида «мисли кўрилмаган секинлашув»ни бошдан кечирмоқда. Паст ва жуда юқори индекс кўрсаткичларига эга бўлган мамлакатлар ўртасидаги тафовут кетма-кет тўртинчи йил кенгаймоқда.

«Ишлаб чиқариш секторини кенгайтириш ва халқаро бозорларга экспорт қилиш орқали кенг кўламли иш ўринлари яратиш ва қашшоқликни камайтиришни таъминлайдиган ривожланиш йўллари тораймоқда. Ҳозирда мамлакатлар уч томонлама босимга дуч келмоқда: ташқи молиялаштиришнинг етарли эмаслиги, ишлаб чиқариш қувватларининг қисқариши (қисман автоматлаштириш туфайли) ва савдо таранглиги шароитида экспорт истиқболларининг чекланганлиги», — дейилади ҳисоботда.

Шу фонда мутахассислар сунъий интеллект ривожланишнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган омили, деб ҳисобламоқда. Ҳисоботнинг бир қисми сифатида ўтказилган глобал сўров шуни кўрсатдики, барча мамлакатларда — паст, ўрта ва юқори ИТИ — сунъий интеллектдан фойдаланиш аллақачон кенг тарқалган (респондентларнинг тахминан 20 фоизи) ва тез суръатлар билан ўсиши прогноз қилинмоқда.

Ҳисобот муаллифларининг фикрича, сунъий интеллект билан ўзаро алоқа жамиятларни «чорраҳага» қўяди, унинг траекторияси икки омилга боғлиқ бўлади:

  • СИ маълум бир жамият учун қанчалик очиқ;
  • улар СИ билан қандай боғланган ва қандай фойдаланади.

Ҳисоботда сунъий интеллект ёрдамида инсон тараққиётини ривожлантиришнинг учта йўналиши белгиланган:

  1. Одамлар ва СИ рақобат қилишдан кўра ҳамкорлик қилиш учун кўпроқ имкониятлар топиши учун бир-бирини тўлдирувчи иқтисодиётни яратиш;
  2. Инсон қобилиятлари иккинчи даражали нарса эмас, балки СИ ишлаб чиқиши ва жойлаштиришининг ажралмас қисми бўлиши учун мақсадли инновациялар;
  3. Одамлар тўлақонли ҳаёт кечириш ва сунъий интеллектга асосланган дунёда гуллаб-яшнаш имкониятига эга бўлишини таъминлаш учун асосий кўникмаларга сармоя киритиш.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *