Россиянинг Курск вилоятида Украина Қуролли кучларининг ҳужуми оқибатида вайрон бўлган меҳмонхонадан 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади олиб чиқилди. Бу ҳақда 13 май куни Курск губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн хабар берди.
Қайд этилишича, Рилск шаҳридаги меҳмонхона Украина Қуролли кучлари ҳужумида вайрон бўлган.
«Меҳмонхона вайроналари остидан Ўзбекистон фуқароси бўлган 39 ёшли эркакнинг жасади топилди. Яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман», деб ёзган Хинштейн.
Губернатор ҳужум вақтида жароҳатланган икки эркакнинг аҳволи ҳамон оғир эканини айтган. Жароҳатланганлар Курск вилоят касалхонасида даволанмоқда. Уларнинг фуқаролигига аниқлик киритилмаган.