• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Францияда ҳайвонот боғида чақмоқ тушди, жароҳатланганлар бор


Жорий йил 14 май куни Франциянинг жануби-шарқида жойлашган Барбен ҳайвонот боғида чақмоқ уриши оқибатида 13 киши тан жароҳати олди. 

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида Салон-де-Прованс шаҳри яқинидаги очиқ текислик ҳудудида содир бўлган. Чақмоқ тушиши натижасида ёнғин келиб чиққани қайд этилган.

Буш-дю-Рон департаменти қутқарув хизмати маълумотига кўра, ҳодиса жойига 46 нафар қутқарувчи етиб келган. Улар 15 кишини эвакуация қилган, шулардан 13 нафари жароҳатланган. Оғир аҳволда бўлган аёл — Германия фуқароси — касалхонага ётқизилган. Яна 12 киши, жумладан тўрт нафар бола тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб, шифохонага етказилган.

Ҳайвонот боғи ҳудудидаги ҳайвонлар ва инфратузилмаларга зарар етмаган. Франция об-ҳаво хизмати бир неча ҳудудда момақалдироқ хавфи сабабли «сариқ» даражадаги огоҳлантириш эълон қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *