• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

15 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Авлоний малака ошириш институти трансформация қилинади

Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти трансформация қилиниб, унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилади. Бир йил аввал қайта ташкил этилган ва таъмирдан чиққан институтга борган президент «бу ер кутиб ўтирувчи эмас, тарғиботчи, етакчи бўлиши керак»лигини таъкидлаганди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.


дайжест

«Инсонларнинг танловлари улар қандай таълим олганига жуда боғлиқ» — Стивен Дурлоф

Чикаго университети профессори, иқтисодчи Стивен Дурлоф «Dunyouzbeklari.Com»га берган интервьюсида камбағаллик, тенгсизлик, таълимнинг аҳамияти, инклюзивлик, шунингдек, илмий фаолият ҳақида ўз фикрларини билдирди. «Ўзбекистон учун дастлабки чақириқ таълимнинг муҳимлиги ҳақида бўлади», — дейди у.


дайжест

Ўзбекистон компаниялари Европа Иттифоқининг навбатдаги санкциялар пакетига киритилиши мумкин — ОАВ

Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-санкция пакетини олдиндан келишиб олди. Ушбу пакет Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бериши тахмин қилинаётган 20 дан ортиқ, жумладан, Ўзбекистондаги компанияларга қаратилган.


дайжест

Ангрендаги «Қорабоғсой» кўпригининг бир қисми қулаб тушди

Тошкент шаҳри ва водий вилоятларини боғловчи йўлда жойлашган Ангрендаги «Қорабоғсой» кўпригининг пиёдаларга мўлжалланган тўсинлари қулаб тушди, йўл вақтинча ёпилди. 1969 йилда қурилган ва техник ҳолати қониқарсиз деб топилган кўприк тўлиқ реконструкция қилиниши ёки ўрнида янгиси қурилиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистонда ҳар йили 3 минг ўқувчи танланиб, Гарвард, Йель, Колумбия каби олийгоҳларга тайёрланади

Шавкат Мирзиёев «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастурини бошлаш бўйича фармон имзоланганини айтди. Миллий дастур асосида маслаҳатчилар мактаблардан ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчини танлаб олиб, АҚШнинг Гарвард, Йель, Колумбия, Корнель каби олийгоҳларига тайёрлайди.


дайжест

Президент: Энди хусусий олийгоҳлардаги педагогик йўналишлар давлат институтлари билан бир хил бўлади

Шавкат Мирзиёев бундан буён хусусий олийгоҳлардаги педагогик йўналишлар давлат институтлари билан бир хил бўлишини маълум қилди. Президент ҳозирда хусусий университетларда бу йўналишдаги талабаларнинг аксари мактабгача таълим, бошланғич таълим ва филология бўйича тайёрланаётганини таъкидлади.


дайжест

Тошкент ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириш режалаштирилмоқда

Президент Тошкентдаги реновация ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бош режа асосида пойтахтдаги 300 дан ортиқ бинода реновация ишларини амалга ошириш, шаҳар ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириб, 25 минг гектарга етказиш кўзда тутилган.


дайжест

Иссиқ кунларда қандай овқатланиш/овқатланмаслик керак?

Ёзнинг иссиқ кунларида оддий тоза сув энг яхши ичимликдир. Шакарсиз кўк чой эса чанқоқни бошқа ичимликларга қараганда яхшироқ босади. Оғир, ёғли ва оқсилга бой таомларни чеклаш, консервалар истеъмолини камайтириш керак. Иссиқ кунларда қандай овқатланиш бўйича ССВ тавсиялари.


дайжест

Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди, Жаҳонгир Аҳмедов унинг директори бўлди

Президент қарори билан Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди. Унга режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов директор этиб тайинланди. Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган контентни таҳлил қилади ва маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради.


дайжест

Жиззахда фермер хўжалиги 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги фермер хўжалигида сув насослари тармоққа ҳисоблагичдан ташқари уланиши оқибатида 4,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.


дайжест

Ўзбекистонда болаларга машинани бошқаришга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ўзбекистон президенти болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлашни топширди. У Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани сабаб ҳар ойда 10−15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаётганини айтди.


дайжест

Жиззахда фуқарони $30 минг эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган эркак ушланди

Жиззах шаҳрида фуқарони 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга тушди. У пулдан 11 200 доллар ва 50 млн сўм олаётганида ушланган.


дайжест

«Баркамол авлод» мактаблари, «Ёшлик» спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлашади

«Баркамол авлод» мактаблари, «Ёшлик» спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлашадиган бўлди. Улар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, янги тўгараклар очилади. Шунингдек, ҳар йили 1 млн ўқувчини Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилиш топширилди.


дайжест

Апрель ойи иқлимий қийматларга нисбатан илиқроқ ўтди — Ўзгидромет

Ўзбекистонда 2025 йилнинг апрели жуда қуруқ ва иқлим қийматларига нисбатан илиқроқ бўлди. Ойнинг энг иссиқ даврида аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати апрелдаги кузатувлар тарихидаги рекорд кўрсаткичга чиқди.


дайжест

ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тақдим этувчи айрим хизматлар электрон шаклда кўрсатилади. Автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш, портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш ва оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш шулар жумласидан.


дайжест

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Хитойдаги Осиё чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида -109 кг вазн тоифасида учта олтин медални қўлга киритди. Шарофиддин Амриддинов эса кумуш медалга сазовор бўлди. Бронза медали жанубий кореялик Жанг Ёнг Хакка топширилди.


дайжест

Ўзбекистонда туғилган Нариман Желал Украинанинг Туркиядаги элчиси бўлди

Қрим-татар сиёсатчиси, журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нариман Желал Украинанинг Туркиядаги янги элчиси бўлди. У Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида туғилган ва болалигида Қримга кўчиб кетган. Россия уни 2022 йилда 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганди, аммо у 2024 йилда маҳбуслар алмашинувида озод этилган.


дайжест

Украинанинг Курскка ҳужуми оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Курск вилоятидаги меҳмонхонага қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Ҳужум сабаб фуқаролиги маълум қилинмаган яна икки эркак жароҳатланган.


дайжест

Литва мавсумий ишлаш учун рухсатномаларни энг кўп Ўзбекистон фуқароларига бермоқда

2025 йил биринчи чоракда Литва мавсумий ишлаш учун 363 та рухсатнома берди, уларнинг энг кўпи — 42 фоизи Ўзбекистонга тўғри келди. Литвада 9,1 мингдан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда.


дайжест

Истанбулда Россия ва Украинанинг сўнгги икки йилдаги илк музокаралари ўтиши кутилмоқда. Нималар маълум?

15 май куни Истанбулда сўнгги икки йил ичида биринчи марта Россия ва Украинанинг урушни ҳал қилиш бўйича тўғридан-тўғри музокаралари бўлиб ўтиши кутилмоқда. «Dunyouzbeklari.Com» жараён ҳақида мавжуд бўлган барча маълумотларни тақдим этади.


дайжест

Қозоғистонда никоҳга мажбурлаганлик учун 7 йилгача қамоқ жазоси жорий этишмоқчи

Қозоғистонда никоҳга мажбурлаганлик (хусусан, келин ўғирлаш) учун маъмурий жазо, шунингдек, 5−7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Сўнгги уч йилда мамлакатда турмуш қуришга мажбурланганлардан 214 та шикоят келиб тушган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *