• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди 


Тошкент шаҳар Юнусобод туманида поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, поезд устида суратга тушмоқчи бўлган икки бола оғир тан жароҳати олган. Бемор бола отасининг айтишича, 12 ёшли бола вагон устига чиқишга ҳам улгурмаган. Ҳолат Юнусобод туманидаги темирйўлда содир бўлган.

Бола ердан тахминан 1 метр баландликка кўтарилганида катта кучланишдаги ток сабаб портлаш содир бўлган. Алангадан куйган бола вагон четидаги зинага осилиб қолган.

Икки бола ҳам зудлик билан шифохонага олиб борилган. Улардан бирининг аҳволи қониқарли, иккинчисиники эса оғир бўлгани сабабли жонлантириш бўлимида.

Тошкентда темирйўлнинг белгиланган қисмидан велосипедда кесиб ўтаётган болани поезд уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *