• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Қатар АҚШдан 42 млрд долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади” — Трамп


Қатар ва АҚШ ўртасида шартнома имзоланди. Унга кўра амирлик АҚШдан 42 миллиард долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Фото: Reuters

“Кеча биз Қатар билан 42 миллиард долларлик энг замонавий Америка ҳарбий техникасини сотиб олиш бўйича келишув имзоладик. Бу техникалар қаторига ТHААD ракетага қарши батареялари, Pegasus ёқилғи қуйиш самолётлари, Desert Vipers енгил зирҳли машиналари, амфибия жанговар машиналари, МQ-9B ва Sky Guardian учувчисиз учиш аппаратлари киради”, деди АҚШ президенти Қатардаги Ал-Удайд авиабазасида америкалик ҳарбийлар олдида сўзлаган нутқи давомида.

Шунингдек, АҚШ президенти Американинг Ал-Удейд ҳарбий базасини кенгайтиришга 10 миллиард доллар маблағ сарфлаш режаси борлигини маълум қилди.

“Қатар ҳам келгуси йилларда ушбу улкан базани ривожлантиришга 10 миллиард доллар сармоя киритишини маълум қилди”, деб қўшимча қилди Трамп.

Чоршанба куни Трамп Форс кўрфази араб мамлакатларига сафари доирасида Қатарга давлат ташрифи билан борди. У сўнгги 20 йилдан ортиқ вақт ичида амирликка ташриф буюрган биринчи АҚШ президенти бўлди. Америка раҳбарининг Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралари якунида Қатар миллий авиакомпанияси Американинг Boeing компаниясидан самолётлар харид қилиш бўйича келишувга эришди.

Шунингдек, Вашингтон ва Доҳа бир қатор мудофаа келишувларини имзолади ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарққа расмий сафарининг иккинчи кунида Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан 1,2 триллион долларлик иқтисодий битим имзолагани хабар қилинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *