• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди  — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистон Суперлигасининг 10-турида “Хоразм” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Урганчликлар Шаҳром Самиев ва Суннатилло Абдуллажоновнинг голлари мезбонларга муҳим уч очкони тақдим этди.

Foto: “Mashъal” matbuot xizmati
Фото: “Машъал” матбуот хизмати

Учрашув бошиданоқ “Хоразм” ташаббусни қўлга олди. 7-дақиқада Шаҳром Самиев ҳисобни очди. Орадан 12 дақиқа ўтиб, яна ўша Самиев рақиб дарвозасига тўп киритиб, дублга эришди – 2:0.

Иккинчи бўлимда ҳам урганчликлар тўхтамади. 58-дақиқада бу сафар Суннатилла Абдуллажонов навбатдаги гол муаллифига айланди ва жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади – 3:0.

Шундан сўнг “Машъал” ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоя чизиғида ишончли ҳаракат қилган мезбонлар дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Хоразм” очколар сонини 11 тага етказиб, турнир жадвалининг 10-поғонасига кўтарилди. “Машъал” эса шунча очко билан 12-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси

10-тур

18 май, якшанба

“Хоразм” — “Машъал” 3:0

Голлар: 1:0 — Самиев (7), 2:0 — Самиев (12), 3:0 — Абдуллажонов (58).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *