• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Энди Россияга бораётган ўзбекистонликлардан QR-код талаб қилинади


2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам «Gosuslugi RuID» мобиль иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.

QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:

  • шахсий кабинет яратиш;
  • фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
  • Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак.

Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.

Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:

  • Беларусь фуқаролари;
  • 6 ёшгача бўлган болалар;
  • виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади — уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *