Йилнинг иссиқ кунларида одамлар салқин жойларда ҳордиқ чиқаришни, чўмилиш жойларига боришни истайди. Тошкентда бу борадаги вазият қандай — аҳоли йилнинг иссиқ кунларида чўмилиш учун қаерларга боради, шаҳарда шароитлар етарлими? «Dunyouzbeklari.Com» шу каби саволлар билан сўровнома иштирокчиларига микрофон тутди.

Сўровномада қатнашганларга 3 та савол билан мурожаат қилинди. «Кунлар исигач, чўмилиш учун шаҳар ҳудудида қаерларга борасиз?» дея сўралганда аксарият кишилар шаҳар ташқарисидаги оммавий пулли дам олиш масканларини санаб ўтишди. Айримлар пойтахтдаги бассейнлар, сузиш ҳавзаларини маъқул кўришларини айтди. Ёши катта респондентлар эса «Авваллари чўмилишга қаерларга борар эдингиз?» саволимизга Тошкентнинг қон томири бўлган каналларида чўмилиш текин, ҳордиқ олиш эркин бўлганини эслашди.

Сўровнома давомида чўмилиш ҳавзаларининг пулли ёки бепул бўлиши кераклиги борасида турфа қарашлар, мулоҳазалар билдирилди. Қатнашчиларининг фикрлари билан батафсил қуйидаги видео орқали танишиш мумкин: