• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Франция ҳиндлар сабаб 8 млрд долларлик ҳарбий битимдан маҳрум бўлиши мумкин 


Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги 7 май кунги тўқнашувларда 3 та Рафале қирувчи самолёти уриб туширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу эса Индонезиянинг французлар билан тузилган 8,1 миллиард долларлик ҳарбий битимига танқидий қарашни кучайтириб, айрим саволларни юзага чиқарди. Боиси Рафале Франциядан харид қилинмоқда.

Another success for Dassault: Indonesia orders 42 Rafale jets - AeroTime

Кейинроқ маълум бўлишича, Покистон ҳарбий ҳаво кучлари Хитойнинг Ж-10C  қирувчилари ҳамда узоқ масофали ПЛ-15 “ҳаво-ҳаво” ракеталарини ишга солган. CNN хабарига кўра, тахминан, бир соат давом этган жангларда ҳиндларнинг бешта самолёти уриб туширилган. Покистон нашрлари, шунингдек, айрим мустақил манбалар улардан учтаси Рафале бўлгани ҳақида ёзиб чиқди. 

Деҳли ҳозирча йўқотишларни тасдиқламади. Бироқ Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони АК Бҳарти журналистларга берган баёнотида “йўқотишлар жангнинг бир қисми” эканини айтди. Аммо тафсилотларни очиқлашдан қочди. 

Ҳинд самолётлари уриб туширилиши билан боғлиқ воқеа Жакартада кучли хавотир уйғотди. Боиси Рафале битими мамлакат қуролли кучларини модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли дастурнинг асосий қисмидир.

Rafale qiruvchi samolyotlarini yigъish liniyasi
Рафале қирувчи самолётларини йиғиш линияси

Шунга қарамай, Индонезия расмийлари мазкур битимга содиқлигича қолмоқда. Мудофаа масалалари бўйича парламент комиссияси аъзоси Дейв Лаксононинг сўзлари буни тасдиқлайди.

“Исботсиз даъволарга асосланиб қандайдир қурол тизимини муваффақиятли ёки муваффақиятсиз деб баҳолаб бўлмайди”, деди у. 

У, шунингдек, бундай ҳолат ҳар қайси қирувчи билан юз бериши мумкинлигини қўшимча қилди.

“Ҳатто энг илғор самолётлар, масалан, Ф-16, Ф/А-18 ёки Ф-22 ҳам баъзан маълум тактик шароитлар сабабли уриб туширилган ёки ҳалокатга учраган ҳолатлар йўқ эмас. Шунинг учун ҳали тўлиқ тасдиқланмаган ягона ҳодиса билан Рафаленинг самарадорлигини баҳолаб бўлмайди”, деган Дейв Лаксоно.

Шунга ўхшаш фикрни бошқа экспертлардан ҳам эшитиш мумкин. Сингапурда жойлашган С. Ражаратнам номидаги халқаро тадқиқотлар мактаби тадқиқотчиси Адҳи Приамаризки шулар жумласидан. 

“Рафале ҳозир дунёдаги энг яхши қирувчи самолётлардан бири… Бундай илғор платформаларни сотиб олишдан ташқари, уларни тўғри бошқариш ва тўғри фойдаланиш кўникмаси ҳам зарур”, деган тадқиқотчи. 

Маълумот учун, Индонезия Франция билан 2022—2024 йилларда жами 42 та самолёт учун 8,1 млрд долларлик шартнома имзолаган. Қирувчиларнинг дастлабки олтитасини 2026 йилнинг илк чорагида топшириш режа қилинган. Учувчиларни тайёрлаш бўйича машғулотлар жорий йилнинг июль ойида Францияда бошланади.

Индонезия ҳарбийларининг ишонишича, Рафале самолётлари мамлакатга ҳудудларини ҳимоя қилиш учун муҳим. Қолаверса, уларни мавжуд радарлар, ракеталар ва ҳаво мудофааси тизимлари билан интеграция қилиш имкони бор.

Бундан ташқари, битимда технологияларни бўлишиш ва логистика хизматларини кўрсатиш каби бандлар ҳам бор. Бу маҳаллий мудофаа саноатини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *