Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Рим папаси Лео XIV инаугурациясида қатнашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Рим папаси Лео XIV инаугурация маросимида иштирок этди. Учрашувда у янги сайланган Рим папасини табриклаб, Ўзбекистон президентининг саломини етказди.
Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси — ўтиш даври, мамлакатдаги ҳолат ва Қўштепа канали ҳақида
Афғонистон элчиси Абдул Ғаффор Теравий Прогрессив ислоҳотлар марказига берган интервьюсида янги ҳукуматнинг сиёсати, халқаро муносабатлар, савдо-сотиқ ва минтақадаги хавфсизлик ҳақида фикр билдирди. У Ўзбекистон билан алоқалар, жумладан, Қўштепа канали атрофидаги мунозараларга ҳам тўхталиб ўтди.
«Қурилиш маданияти, сифат ва таннарх — энг долзарб масала» — президент
Президент қурилиш материаллари саноатида сифат, таннарх ва қурилиш маданияти энг долзарб масала эканини таъкидлаб, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш бўйича кўрсатма берди. У энергия ва ресурс сарфи юқори йўналишларни таҳлил қилиб, тежамкор ечимларни қўллаш муҳимлигини айтди.
Ўзбекистонда 19−25 май кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Dunyouzbeklari.Com» шарҳи
Ўзбекистоннинг катта қисмида пайшанба куни ҳарорат максимуми +40 даражагача, чўллар ва жанубий вилоятларда эса +43 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Шундан сўнг эса мамлакатнинг катта қисмига навбатдаги совуқроқ ҳаво оқими кучли шамол ва чанг бўронлари билан кириб келиши кутиляпти.
19,5 минг дарахт тақдири нима бўлади? Тошкентдаги Ипакчилик институти ўрнида экопарк ташкил этилиши мумкин
Тармоқларда Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудудидаги дарахтлар кўчириб ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги ҳудудда экопарк ташкил этилишини маълум қилди. Аммо лойиҳа слайдида кўнгилочар боғ ҳақида сўз боради. Батафсил «Dunyouzbeklari.Com» репортажида.
Сўровнома: Тошкентда чўмилиш ҳавзалари текин бўлиши керакми?
Кунлар исигани сайин одамлар салқинликни, чўмилиш жойларига боришни хоҳлайди. Тошкентда бу борадаги вазият қандай, шаҳарда шароитлар етарлими? «Dunyouzbeklari.Com» шу каби саволлар билан аҳолига микрофон тутди.
Тошкент ва Фарғонада контрабанда йўли билан олиб кирилган қарийб 27 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди
Тошкент ва Фарғонада ДХХ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган, умумий оғирлиги 26 килограммдан ортиқ бўлган гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.
Бўрижар каналида чўкаётган қизчани қутқарган эркак ҳалок бўлди. Қирғоқ ободонлаштириш ишлари сабаб хавфли бўлиб қолган, ҳокимият эса лойиҳа тафсилотларини сир тутмоқда
Бўрижар қирғоғининг бир қисмида сайр зонаси барпо этилмоқда, минглаб дарахтлар кесилган. Ишлар хавфсизлик талабларини бузган ҳолда олиб бориляпти. 5 май куни каналга тушиб кетган икки қизчадан бирини қутқаришга шошилган 43 ёшли Абдуманноп Самиқов чўкиб кетди. Расмийлар изоҳ беришдан бош тортмоқда.
Сешанбадан ҳарорат яна кўтарила бошлайди
Ўзбекистонда сешанбадан ҳарорат кўтарила бошлайди. Кундуз кунлари ҳаво +35…+38, жанубда ва чўл ҳудудларда +40…+42 даражагача исийди. Иш ҳафтаси охирида эса яна салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Қозоғистон билан чегарадаги «Довут ота» НЎП орқали ҳаракатланишга қўйилган чеклов 1 сентябргача узайди
«Довут ота» ва «Тажен» чегара пунктлари 1 сентябргача ёпиқ бўлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон реконструкция ва қурилиш ишлари давом этаётгани муносабати билан чегарани кесиб ўтишга чекловни узайтиришга келишиб олди.
ТТЗгача узайтириладиган метронинг бир қисми ерусти бўлади. Президентга янгиланган лойиҳа тақдим этилди
Президентга метрони ТТЗгача узайтириш бўйича янгиланган лойиҳа тақдим этилди. У икки босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. Биринчи босқичда линия «Пушкин» бекатидан Феруза массивигача бўлган темирйўл бўйлаб ўтади ва у ерусти метроси бўлади. Иккинчи босқичда эса линия ТТЗдаги шоҳ бекатигача чўзилади.
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилиши эслатилди
Рақобат қўмитаси авиакомпаниялар истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан, сунъий равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини эслатиб ўтди.
2018−2024 йилларда сел ва сув тошқинлари рўй бериши кўпайган — Ўзгидромет
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда 617 та сел тошқинлари қайд этилган. Ўзгидромет 2020−2022 йилларда 423 та, 2023 йил 47 ва 2024 йил 155 та (ФВВ 158 та) тошқин рўйхатга олган. ФВВ ўтган йиллардаги ҳолатлар одамлар вафотига олиб келгани, сел ҳодисалари давом этаётгани сабабли фуқароларни огоҳликка чақирди.
«Кинотавсия»: пандемияни «башорат қилган», «Оскар» ютган ва iPhone’да фильм тасвирга олган режиссёр — Стивен Содерберг ҳақида
Кинорежиссёр Стивен Содерберг коронавирус кенг тарқалишидан 9 йил олдин номаълум вирус ҳақидаги «Юқумлилик» фильмини тасвирга олганди. 2018 йилда эса бутун бошли фильмни iPhone’да суратга туширган. «Кинотавсия»нинг бу сонида Сарвар Каримов «Оскар» ютган бу режиссёрнинг ижоди ҳақида ҳикоя қилади.
30 июндан Россияга кириш учун QR код керак бўлади
Россияга кираётган чет эл фуқаролари 30 июндан «Госуслуги RuID» иловаси орқали QR код олишлари керак бўлади. Буни 3 суткадан кечиктирмай, фавқулодда ҳолатларда эса келишдан камида 4 соат олдин амалга ошириш зарур.
Жо Байденга простата саратони ташхиси қўйилди
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденга простата саратони ташхиси қўйилди. 82 ёшли Байденда топилган саратон касаллиги суяк метастазлари билан тавсифланади. Дональд Трамп ва Камала Ҳаррис Байденга саломатлик тилади.
Бухарест мэри, профессор Никушор Дан Руминия президенти бўлди
Руминия президенти сайловида Бухарест мэри Никушор Дан 53,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Дан ЕИ ва НАТОга қўшилиш ҳамда Украинага ёрдам беришни давом эттириш тарафдори. У математика профессори саналади.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!