• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)


Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ференс Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ташриф дастурига мувофиқ, 20 май куни олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Давлат раҳбари Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон президенти 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *