• Пн. Янв 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Австралия Украинага танклар юборади — Дарё Янгиликлари


Австралия фойдаланишдан чиқариб юборилган Абрамс танкларини Украинага юбораётганини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Foto: RBC Ukraine
Фото: RBC Ukraine

Австралия бош вазири Энтони Альбанезе 18 май куни Римда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди ва мамлакат Россияга босим ўтказиш учун “қўлидан келганини қилишини” таъкидлади.

Альбания ҳукумати 2024 йили Украинага истеъфодаги танкларни совға қилишга ваъда берган, бироқ улар Австралияда қолиб кетган эди. Бу кечикишда АҚШнинг айби бўлгани тахмин қилинган. АҚШ расмийлари Австралиянинг танкларни Украинага совға қилиш қарорига салбий муносабат билдирган. Аммо танклар аллақачон Украинага қараб йўлга чиққан.

“2024 йили биз австралияликларга Абрамс танкларини юбориш мураккаб бўлишини, етиб борган тақдирда ҳам, танкларни сақлаб қолиш қийин бўлиши ҳақида айтган эдик”, деди АҚШ расмийси.

Энтони ва Зеленский ўртасидаги сўнгги музокаралар Австралия Россияга максимал босим ўтказишда қандай ёрдам бериши мумкинлигига қаратилган. Мамлакат Украинага, тахминан, 1,5 миллиард Австралия доллари миқдорида ёрдам кўрсатган. Вазир журналистларга танкларни етказиб бериш санаси ва жадвали ҳақида ҳеч қандай тафсилотларни ошкор қилмади. Бу Украинанинг уруш ҳаракатларига путур етказиши мумкинлигини айтган.

Австралия аллақачон Россиянинг 1400 га яқин жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар киритган, аммо Зеленский Канберрадан янада кўпроқ чоралар истаётганини айтган. Альбанезе бунга жавобан, Австралия Россияга босим ўтказиш учун “қўлидан келганини қилади,” деган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *