Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди
Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига етиб борди. У кейинги кунларда мамлакат расмийлари ва компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, ТДТ норасмий саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон Венгрия билан ижтимоий ҳимоя, солиқ ва ҳудудларни ривожлантириш соҳаларида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашади
Ўзбекистон президенти Венгрия Миллий мажлиси спикери Ласло Кёвер билан учрашув ўтказди. Томонлар, хусусан, ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, солиқ ва рақамлаштириш соҳаларида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишни муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва Венгрия янги қўшма лойиҳаларни келишиб олди
Президент Венгриядаги йирик инвесторлар билан учрашув ўтказди. Inpark бошқаруви остида Европа компаниялари учун Тошкент вилоятида саноат зонаси ташкил этиш, автокредитлар бўйича OTP қўшма корхонасини тузиш, бизнесни молиялаштириш дастурини ишга тушириш каби мавзулар муҳокама қилинди.
Тошкентдаги чанг бўрони иқлим ўзгаришидан яна бир огоҳлик сигнали бўлиши керак
Ўтган ҳафта охирида Тошкент аҳолиси кучли чанг бўронларидан азият чекди. Нафас олиш, ҳаракатланиш қийинлашди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Dunyouzbeklari.Com» учун мазкур ҳодиса сабаблари ва, умуман, чанг бўронлари қандай ҳосил бўлиши бўйича шарҳ тайёрлади. Видео.
Самарқандда калтакланган 11-синф ўқувчиси воқеа жойида вафот этди
Пахтачи туманида мактаб ўқувчилари ўртасида юз берган жанжал оқибатида 18 ёшли йигит вафот этди. Воқеага Instagram’даги тортишув сабаб бўлгани айтилмоқда. «Ёлғиз фарзандим эди. Орзулари жуда катта эди. Бир умр кечирмайман», — дейди марҳумнинг онаси.
Ўзбекистон 1 июндан Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади
1 июндан Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кунлик визасиз режим амал қилади. Бундан ташқари, ҳар йили ноябрь ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ташкил этилади. Ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари «Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни» этиб белгиланади.
Бош прокуратура Бўрижар каналида эркак чўкиб кетгани юзасидан текширув ўтказмоқда
«Dunyouzbeklari.Com» Тошкентдаги Бўрижар каналида 43 ёшли эркак чўкиб кетгани ҳақида репортажни эълон қилганидан сўнг Бош прокуратура терговга қадар текширув бошлади. Ўз навбатида, сувга тушиб кетган қизни қутқаришда жасорат кўрсатган марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди.
Тошкентда ўқувчини калтаклагани учун ишдан кетган ўқитувчи ишга тикланди, ота-оналар бунга қарши
Яккасарой тумани 319-мактаб ўқитувчиси январь ойида 1-синф боласини калтаклагани учун маъмурий жарима олиб, ўз аризаси билан ишдан кетганди. Маълум бўлишича, у ҳозирда ишга тикланган, айрим ота-оналар суд қароридан норози. Пойтахт ММТБга кўра, ҳолат бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Модулли меҳмонхоналар қуриш учун ажратиладиган субсидия миқдори оширилди
Ўзбекистонда модулли меҳмонхоналар қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидия миқдори оширилди. Муддати эса 2027 йил 1 январгача узайтирилди.
Россияда зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг Сургут шаҳрида оиладаги зўравонлик қурбони бўлган она ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Аёл турмуш ўртоғи томонидан кучли босим ва таҳқирларга учраган ва ватанга қайтишга қарор қилган. Бош консулхона кўмагида улар Екатеринбург — Наманган рейсига кузатиб қўйилган.
Ўзбекистонда энди ёшга доир пенсия фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади
Ўзбекистонда ёшга доир пенсия фуқароларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинланади. Агар фуқаро унинг мурожаатисиз тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, уни рад этиш ҳуқуқига эга.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб жиноятчиликка қарши кенг кўламли тадбирлар ўтказилди
Ўзбекистонда 15 апрелдан 15 майга қадар ўтказилган «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги давомида 17,3 минг дона тиғли буюм, 334 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди, мингга яқин қидирувдаги шахс ушланди, 383 нафар бедарак йўқолган шахс топилди, 190 мингдан ортиқ ЙҲҚ қайд этилди.
Колонка: Рақамли дунё барчага қулай бўлиши керак
Ўзбекистонда рақамли хизматлар ҳамма учун қулайми? Онлайн макондаги тўсиқларни қандай аниқлаш ва умумий фойдаланиш имкониятини қандай таъминлаш керак? Инклюзив тараққиёт тадқиқотчиси Дилмурод Юсупов ва рақамли шароитлар эксперти Абдулазиз Салимов мақоласи.
Ўзбекистонда 2,4 мингга яқин лифтни янгилаш ва таъмирлаш учун 854,6 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистонда ўтказилган хатловга кўра, эксплуатация муддати ўтаб бўлган 2001 та лифтни янгилаш ва 382 та лифтни таъмирлаш кераклиги аниқланди. Бу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 854,6 млрд сўм ажратилади.
ОТБ Тошкентдаги бешта махсус шифохонани ДХШ орқали бошқаришни ташкил этишда ёрдам беради
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга Тошкент шаҳридаги бешта ихтисослашган шифохонани бошқариш учун давлат-хусусий шерикликни жалб қилиш лойиҳасини амалга оширишда маслаҳат беради.
Одам савдоси учун жазо чоралари кучайтирилди
Энди Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда содир этиш 5 йилдан 10 йилгача (аввал 5 йилдан 8 йилгача эди) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жиноят жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса айбланувчини 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланди.
Тошкентнинг 42 та нуқтасида кўтарилган пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилади
Тошкент шаҳрининг 42 та жойида қавариқ (кўтарилган) пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилади. Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун жами 5600 метрлик панжаралар ўрнатилади.
Жаҳон банки Ўзбекистонга геофазовий маълумотлар етишмовчилигини бартараф этиш учун $35 млн ажратди
Жаҳон банки Ўзбекистонда геофазовий маълумотларнинг мавжудлигини яхшилаш учун $35 млн имтиёзли кредит ажратди. Лойиҳа ер, объект ва инфратузилма бўйича маълумотларни тўплашга қаратилган. ЖБ тегишли геомаълумотлар йўқлиги учун ҳудудларни ривожлантиришда қийинчиликларга дуч келинаётганини қайд этди.
Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда ҳам сезилди
Сешанба куни соат 20:07 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилояти ҳудудида ҳам сезилди (2 балл).
АҚШ Гарвардга ажратилган, антисемитизм билан боғлиқ 60 млн долларлик грантни бекор қилди
АҚШ Гарвард университетига ажратилган 60 млн долларлик федерал грантларни бекор қилди, бунга олийгоҳнинг антисемитик таъқиб ва этник камситиш муаммоларини ҳал қилмагани сабаб қилиб кўрсатилди. Трамп маъмурияти шу кунгача қарийб 3 млрд долларлик грантларни тўхтатди. Гарвард маъмуриятни судга берган.
АҚШ Украинани Россия билан ёлғиз қолдирмоқда. Ғарб ОАВнинг Трамп ва Путин суҳбатига муносабати
Европа етакчилари ва Украина раҳбари Дональд Трампнинг Владимир Путин билан суҳбатдан кейин берган баёнотидан «ҳайратда қолди». Ғарб матбуотига кўра, Трампнинг сўзлари АҚШ Киевни Москва билан ёлғиз қолдириб, воситачилик ролидан воз кечмоқчилигини кўрсатмоқда.
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 17-пакетини маъқуллади
Европа Иттифоқи Россияга қарши 200 га яқин соядаги флот кемаларини нишонга олган 17-санкция пакетини тасдиқлади. «Россия урушни қанча узоқ давом эттирса, жавобимиз шунчалик қаттиқ бўлади», — деди ЕИ олий вакили Кая Каллас.
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ ҳаракатлар» кўриш билан таҳдид қилди
Буюк Британия, Канада ва Франция Исроилга Ғазодаги операцияни тўхтатмаса ва ёрдам етказиб беришга қўйилган чекловларни бекор қилмаса, «аниқ ҳаракатлар» кўриш билан таҳдид қилди. Бу ҳаракатлар қандай бўлиши очиқланмаган. Нетаньяҳу бу баёнотни «геноцид уюштирган ҲАМАС учун улкан мукофот» деб атади.
ЕИ ўз ваколатхоналарининг бир қисмини қисқартиришни режалаштирмоқда — Politico
Европа Иттифоқи стратегик манфаатларнинг ўзгариши туфайли келгуси икки йилда ваколатхоналарининг бир қисмини қисқартиришни режалаштирмоқда. Ўз навбатида, ЕИ Россияга қарши «санкцияларга риоя қилиш учун муҳим бўлган» мамлакатларда делегациялар ходимларини кўпайтирмоқчи.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!