• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди


Crocus City Hall’даги теракт иши бўйича 2300 дан ортиқ киши жабрланувчи деб топилди. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро ҳуқуқшунослик форумида (ПХҲФ) Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин маълум қилди.

Фото: Global Look Press

“Жиноят иши 500 жилддан иборат. Жуда катта тергов ишлари амалга оширилди. 300 та кўздан кечириш, 2,5 мингта суд экспертизаси ўтказилди. Яқин орада иш судга йўлланади”, деди Бастрикин.

Тергов қўмитаси тақдимотида айтилишича, жиноят иши бўйича етказилган зарар 6 миллиард рублни (тахминан 75 миллион АҚШ доллари) ташкил этади.

19 май куни суд теракт иши бўйича гумонланувчиларга нисбатан эҳтиёт чорасини уч ойу 28 кунга узайтиргани маълум бўлди. Қарор қўлга олинган тўрт кишига тааллуқли: Шамсиддин Фаридуний, Саидакрами Рачабализода, Далержон Мирзоев ва Муҳаммадсобир Файзов. Уларнинг барчаси Россия Федерацияси ҳудудидаги террорчилар ва экстремистлар реестрига киритилган.

Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида жойлашган Crocus City Hall’даги теракт 2024 йилнинг 22 март куни содир бўлган. Қуролланган ҳужумчилар бинода бўлган одамларга автоматик қуроллардан ўт очган ва томоша залини ёқиб юборган. Фожиа оқибатида 145 киши ҳалок бўлди, 550 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Терактнинг тўрт ижрочиси 23 март куни Брянск вилоятида қўлга олинган. Россия президенти Владимир Путин уларнинг яширинишга уриниб, Украина томон йўл олганини маълум қилган. Тўртови ҳам Тожикистон фуқаролари экани аниқланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *