Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқароларининг 30 кунгача бўлган муддатга ички ҳужжат ёки ID карта орқали, болаларнинг эса «киндер паспорт» орқали мамлакатга киришига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бундай топшириқ президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 майда имзолаган мамлакатга сайёҳлар оқимини кескин ошириш тўғрисидаги фармонида белгиланган. Ички ишлар вазирлиги уч ой ичида мазкур уч давлат билан музокараларни бошлаши керак.

Ўзбекистон 2023 йилда ID карталар ёрдамида чегарани кесиб ўтиш тартибини йўлга қўйган илк давлат Қирғизистон бўлган эди.

Айни шу фармонда АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий этиш ва АҚШ томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштириш бўйича музокараларни бошлаш режалари ҳам назарда тутилган.

Ўзбекистон 1 июндан бошлаб Баҳрайн, Қувайт ва Уммон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий этади.