• Сб. Ноя 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Турк олими Азиз Санжарга Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот топширилди


Будапештдаги Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида «Туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун» Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бу йил мукофотга таниқли турк биокимёгари, Нобель мукофоти совриндори, Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори Азиз Санжар сазовор бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Азиз Санжарни самимий табриклаб, нуфузли мукофотнинг илм-фан арбобига топширилиши туркий дунё олимлари, жумладан, ёшларни янги марраларни забт этишга илҳомлантиришини алоҳида таъкидлади.

Туркий давлатлар ташкилотининг буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий номидаги мукофоти Ўзбекистон етакчиси ташаббуси билан 2021 йилда таъсис этилган. У туркий маданиятни тарғиб қилиш, тинчликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қўшилган алоҳида ҳисса учун ҳар икки йилда бир марта топширилади.

Мукофот илк бор 2022 йилда қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбоби марҳум Чингиз Айтматовга берилган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *