• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мудофаа вазирлиги Хоразмда снаряд портлаши юзасидан баёнот берди


Хоразмда снаряд портлаши сабаб бир киши ҳалок бўлди. Мудофаа вазирлиги мазкур воқеа юзасидан баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.

Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.

«Ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилмаганини маълум қиламиз. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган», дейилади баёнотда.

Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *