• Сб. Апр 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«1000 китоб» лойиҳаси илмий-оммабоп болалар китобларини ўзбек тилига ўгириш учун танлов эълон қилди


«Ёшлар учун 1000 китоб» («1000 китоб», 1000KITOB) лойиҳаси Phaidon Press нашриётининг болалар учун илмий-оммабоп китобларини ўзбек тилига ўгириш ва нашрга тайёрлаш бўйича нашриётлар орасида танлов эълон қилди.

Танлов доирасида 6−9 ёшли болаларга мўлжалланган қуйидаги китоблар ўзбек тилига ўгирилиши ва нашрга тайёрланиши режалаштирилган:

«1000 китоб» лойиҳаси офисидан маълум қилишларича, танловда қатнашадиган нашриётларнинг фаолият даври ва тажрибасига махсус талаблар қўйилмайди. Қизиқиш билдирган нашриётлардан таржима намуналари сўралади. «1000 китоб» Экспертлар кенгаши таржималарни кўздан кечириб, берган хулосаларига кўра танлов ғолиби аниқланади.

«Ушбу танлов Сиз учун нафақат йирик давлат лойиҳасида иштирок этиш имконияти, балки ёшларнинг интеллектуал ва илмий салоҳиятини оширишга юксак ҳисса қўшиш ҳамдир. Энг асосийси, бу Сизнинг нашриётингиз обрўсини янада оширувчи босқич бўлиши мумкин!», — дейилади лойиҳа офиси эълонида.

Танловда фақат нашриётлар иштирок этиши мумкин. Унда қатнашишга қизиқиш билдирганлар, келтирилаётган ҳаволадаги шакл (анкета)ни тўлдиришлари сўралади: https://forms.gle/Rc2egmsigWHcTdQW6

Айни вақтда, «1000 китоб» лойиҳасида қатнашиш ниятида бўлган ва бирор-бир нашриётга боғланмаган мустақил таржимонлар Лойиҳа офисининг электрон почта манзили (1000kitob@gmail.com)га мурожаат қилишлари мумкин.

«1000 китоб» лойиҳаси ҳақида

«Ёшлар учун 1000 китоб» лойиҳаси президент қарори билан «Ўзбекистонда ёшларнинг интеллектуал ва илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи жаҳонда машҳур бўлган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда шу орқали уларни замонавий илм-фаннинг сўнгги ютуқлари билан яқиндан таништириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида» 2023 йил ноябрь ойида иш бошлаган эди.

2024 йил давомида лойиҳа доирасида илмий-оммабоп мавзулардаги дастлабки 50 та китоб инглиз тилидан таржима қилиниб, нашрга тайёрланди. 2025 йил апрель ойида дастлабки 27 китобни нашр этиш учун тендер эълон қилди. Шунингдек, аллақачон 2025 йил давомида таржима қилинадиган ва нашрга тайёрланадиган китоблар рўйхатини шакллантириш ҳам бошланган.

Лойиҳа офиси китоблар таржимаси ва уларнинг нашрга тайёрланишини мувофиқлаштиришдан ташқари, Таржимон ва муҳаррирлар мактабини ҳам ташкил этган. Унинг битирувчилари «1000 китоб» лойиҳасида қатнашиш имкониятини қўлга киритиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *