• Пт. Июн 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилиб, қидирувда бўлган ҳайдовчи ушланди 


Қашқадарё вилоятида 74 маротаба қоидабузарлик содир этган қарздор фуқаронинг қидирувдаги автомобили ушланди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.

Фото: Қашқадарё ЙҲХБ

Келтирилишича, бюро органлари ҳамда ЙҲХБ томонидан ўтказилган тадбирлар доирасида 74 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жами 43,4 миллион сўм қарздорликни тўламаган фуқаро А.У.га тегишли қидирувда бўлган Lacetti топилди.

Мазкур транспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бундан аввал Андижон вилоятида куёв хотинининг машинасида 68 марта қоидабузарлик қилгани аниқланган эди. Шунингдек, Бўстонлиқда қалбаки авторақам билан 64 марта қоидабузарлик содир этган Gentra тўхтатилган эди. 

Тошкентда 174 маротаба қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламаган ҳайдовчининг Lacettiъси хатланган. 

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 96 маротаба қоидабузарлик қилган ҳайдовчи қўлга тушган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *