Тошкент шаҳри Сергели туманида мотоцикл ва скутер ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ.

Маълум бўлишича, 8 июнь куни соат 02:00 атрофида туманниг Файзли Тошкент кўчасида 26 ёшли Ш. Х. бошқарувидаги QJ Motors мотоцикли ва 25 ёшли М. З. бошқарувидаги Drongo скутери тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар олган тан жароҳатлари билан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.