• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди


УЕФА Миллатлар Лигаси 2024/25 йилги мавсуми учинчи ўрин учун баҳс якунига етди. Унда Германия ва Франция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув Германиянинг Штутгарт шаҳрида жойлашган “Штутгарт Арена” стадионида бўлиб ўтди. 

Foto: Getty Images
Фото: Getty Images

Ўйинда Франция терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисоб 45+1-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан очилди. Иккинчи бўлим бошида Германия сафида Дениз Ундав ҳисобни тенглаштирди, бироқ VAR орқали гол бекор қилинди.

84-дақиқада Франция иккинчи голни урди: Майкл Олисе таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Мазкур натижа учрашув охирига қадар ўзгармади ва Франция Миллатлар Лигаси бронза медалига эга чиқди. 

Миллатлар Лигаси

3-ўрин учун баҳс

8 май, якшанба

Германия — Франция 0:2

Голлар: 0:1 — Мбаппе (45+1), 0:2 — Олисе (84).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *