• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган ЙТҲда 2 ҳайдовчи вафот этди


Тошкентда мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Видеодан скриншот

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 02:00 ларда Сергели тумани, Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги ҚЖ Моторс русумли мототранспорт воситаси ва ҳайдовчи 2000 йилда туғилган М.З. бошқарувидаги Дронго русумли скутери тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар олган тан жароҳатлари билан вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

2 июнь куни Сергели тумани Мирзо Турсунзода—Меҳригиё кўчалари чорраҳасида скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди.

25 май куни Наманганда Nexia-3 ЙТҲга учраб, ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетганди. Фарғонада Nexia ҳайдовчиси босиб кетган велосипеддаги 12 ёшли бола вафот этди. Ҳайдовчи уч йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. 10 майда Тошкент вилояти Бекобод туманида Damas “пешеход”дан ўтаётган пиёдани босиб кетди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *