• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Асосий вазифа бажарилди, энди янги марраларни забт этиш керак” — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Виталий Денисов терма жамоанинг тарихий натижаси — илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳақида фикр билдирди.

Foto: RPL
Фото: РПЛ

Ҳеч шубҳасиз, Тошкент ўша тун ҳаяжон ва қувончга тўлди. Мусулмонлар учун муҳим байрам бўлишига қарамай, одамлар кўчаларда сайр қилиб, нафақат байрамни, балки мундиал йўлланмасини ҳам нишонлашди. Интернет портлаб кетгандек эди. Энг муҳим вазифа бажарилди, энди эса бунга тўхтаб қолмасдан, янги марраларни кўзлаш ва янада олдинга интилиш керак, деди Денисов “ВсеПроСпорт” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичи 9-турида Бирлашган Араб Амирликлари билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Темур Кападзе жамоаси навбатдаги ўйинни 10 июнь куни ўтказади. “Оқ бўрилар” Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Қатарни қабул қилади. Беллашув 18:45 да бошланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *